Ссылки доступа

Тожикистон жанубида икки нафар терговчи порахўрликда ушланди


Хамадони тумани ИИББнинг икки нафар терговчиси 90 долларлик велосипед ўғирлаганликда айбланаётган ёш бир йигитдан 1 минг доллар миқдорида пора олаётганларида ушланди.

Терговчилар Абдусамад Розиқов ва Шерхон Мажидов ўзларнинг хизмат хоналарида 28 октябрь куни 8 минг сомони(1 минг долларга яқин) миқдорида пора олишаётганларида аксилкоррупция агентлиги ходимлари томонидан қўлга олинди.

Уларга нисбатан айблов эълон қилинганидан сўнг туман милицияси бошлиғи Хайриддин Жаффарзода мансабидан бўшатилди, у атиги бир йил аввал бу лавозимга тайинланган эди.

Терговга яқин манбанинг 1 ноябрь куни айтишича, аввалига терговчилар эҳтимолий ўғридан 10 минг сомони талаб қилишган, акс ҳолда унга нисбатан жиноий иш очилиши билан пўписа қилишган. Ёш йигит атиги 8 минг сомони топган.

Айни дамда милиция ходимларига нисбатан ТР Жиноят кодексининг 319 моддаси (Пора олиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган, улар Кулобдаги Вақтинчалик ушлаб туриш изоляторига жойлаштирилди.

XS
SM
MD
LG