Ссылки доступа

Остона фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларга киришни таъминлашга интилмоқда


Остона хориждаги ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларнинг маъмуриятлари билан Қозоғистон ҳудудларида маълумотларни сақлаш тўғрисидаги масалани муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

“2022 йилгача бўлган даврда киберхавфсизлик концепциясини ҳаётга тадбиқ этиш режаси” лойиҳасига кўра, Қозоғистон фойдаланувчилари билан боғланиш ҳақидаги маълумотларга кириш мақсадида Қозоғистон ҳудудларига серверларни жойлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Мудофаа ва Аэрокосмик саноат вазирлиги сайтида эълон қилинган бу ҳужжатга кўра, ижрочилар сифатида Қозоғистон Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги ва бир қатор куч ишлатиш салоҳиятига эга идоралар кўрилади. Музокаралар кейинги йил давомида якунланиши режалаштирилмоқда.

Режада “Қозоғистон ишончли дастурий маҳсулотлар ва электрон саноати маҳсулотлари ягона ресстри”ни ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган. Шунингдек, босқичма-босқич хорижий дастурлар таъминоти ва ахборот хавфсизлиги бўйича IT-сертификациясидан воз кечиш ҳам назарда тутилмоқда.

Бу каби чоралар ОАВ тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритиш тўғрисида қабул қилинган қонун доирасида амалга оширилмоқда. Қонунга кўра, расмийлар машҳур мобил мессенжерлари, жумладан WhatsApp ва Telegram каби ижтимоий тармоқларни ОАВга тенглаштирмоқчи.

2015 йил сентябрида Россия россиялик фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини Россия ҳудудларидаги серверларда сақлаш борасида компанияларга вазифа юклади. 2016 йилда “Россияликларнинг шахсий маълумотларини сақлаш тўғрисида”ги қонунни “бузгани”дан сўнг хориждаги йирик LinkedIn ижтимоий тармоғи блоклаб қўйилди.

XS
SM
MD
LG