Ссылки доступа

«Хроники Туркменистана» муҳаррири онасининг хонадонига тошлар улоқтирилди


28 октябрдан 29 октябрга ўтар кечаси номаълум шахслар Инсон ҳуқуқлари бўйича Туркман ташаббуси раҳбари (ИҲТТИ) ва “Хроника Туркманистана” сайти муҳаррири Фарида Тухбатулинанинг онаси Халида Избастинованинг хонадонига тошлар улоқтиришди.

"Хроника Туркменистана" нашрининг маълум қилишича, хонадоннинг ойналари синиб кетган, Халида Избастинованинг ўзи зиён кўрмади. Чақирув асосида ҳодиса жойига етиб келган полиция наряди хонадон балконидан ғишт ва асфальт тошларини топган.

28 октябрь куни унинг телефони узиб қўйилди ва жабрдийда билан алоқа ҳамон йўқ. Халида Избастинова — пенсионер, 76 ёшда. 40 йилдан кўп вақт мобайнида у мактабда тарихдан дарс берган.

«Хроники Туркменистана» муҳарририяти ҳодиса Фарида Тухбатуллинанинг журналистик ва ҳуқуқ ҳимояси билан боғлиқ фаолиятига алоқаси борлигини айтишмоқда. Эслатиб ўтамиз, шу йил давомида ҳуқуқ ҳимоячиси Наталия Шабунц ва “Озодлик” радиосижурналисти Солтан Ачилова ҳужумга тутилган эди.

ИҲТТИ юз берган ҳодиса юзасидан ҳалқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларга маълумот берилганини ва ҳодиса диққат билан тергов қилинишини талаб қилинганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG