Ссылки доступа

Трамп Нью-Йоркдаги теракт бажарувчисини қатл этишга чақирди


Америкалик прокурорлар саккиз кишининг ҳаётига зомин бўлган, юк машинасидан фойдаланган ҳолда, Нью-Йоркда амалга оширилган ҳужумда гумон қилинаётган ўзбекистонлик муҳожир, Сайфулло Соиповга терроризм айбини қўйишди.

Прокурорлар уни бу ҳаракатга «Ислом давлат» (ИД) экстремистик гуруҳи ундаган деб ҳисоблашмоқда.

1 ноябрь куни, прокурорлар Манхэттендаги судда, Соипов полициячилар уни яралашганидан кейин олиб келинган палатага ИД байроғини илиб қўйишларини сўраганини билдиришди. Прокурорларнинг сўзларига қараганда, 29 ёшли Соипов «қилган ишидан кўнгли тўлганлигини» айтган.

Судга Соиповни аравачада, оёқ-қўли боғланган ҳолда олиб келишди. Судда Соипов рус тилида сўзлашувчи таржимон орқали саволларга жавоб берди. Унга қўйилган айб олий жазо – ўлим жазосини назарда тутади.

Прокурорлар Соипов ўз қонуний ҳуқуқларидан воз кечгани ва касалхонадаги сўроқ пайтида айбини тан олувчи кўрсатмалар берганини айтишмоқда.

Поврежденный автомобиль на месте атаки в Нью-Йорке. 1 ноября 2017 года.
Поврежденный автомобиль на месте атаки в Нью-Йорке. 1 ноября 2017 года.

Шу билан бирга, ФТБиш бўйича бошқа бир ўзбекистонлик, 32 ёшли Муҳаммадзоир Қодировни сўроқ қилишларини хабар қилаяпти. Соиповга суд томонидан тайинланган адвокат Дэвид Патоннинг айтишига қараганда, унинг ҳимоясидаги шахс кучли жисмоний оғриқни бошдан кечираяпти ва қорнига ўқ отиб етказилган жароҳатдан сўнг, уни Америка қамоқхонасида даволашни давом эттиришларини сўраяпти.

31 октябрда ижарага олинган юк машинасида ҳужумни амалга оширган бу шахс Нью-Йорк марказида ўнлаб одамларни машинада босиб кетди. Саккиз киши ўлди, 12 киши яраланди. Соипов бошқарганлиги тахмин қилинаётган автомобиль пиёдалар ва велосипедчиларни босиб ўтиб, велосипед йўли бўйлаб бир ярим километргача юриб борди ва мактаб автобусига тўқнашиб тўхтади.

Прокурорлар Соиповнинг иккита уяли алоқа телефонидан бирида юзга яқин видео ва 3 800 та фотоматериаллар топилгани, уларнинг аксарияти ИД билан боғлиқ ташвиқотга алоқадорлиги, жумладан жисмоний жазо бериш саҳналарини ўз ичига оганини айтишди. Соипов «кўчада тинч аҳоли кўп бўлиши ва кўпроқ одамни ўлдириш» мақсадида, ҳужум содир этиш учун, атайлаб Хэллоуин кунини танлаб олган.

Нью-Йоркдаги ҳужумдан кейин АҚШ президенти Дональд Трамп сиёсий хушфеъллик ўрнига «тез ва қатъий» одил судлов келиши зарурлигини эълон қилди. Трамп Соипов АҚШга келиш учун фойдаланган, Green Card lottery деб номланган этник хилма-хиллик дастурини тўхтатишга чақирди.

XS
SM
MD
LG