Ссылки доступа

Дунё ОАВларидан: Сайфулло Соипов ким ва нима учун у?


Ҳамкорларимиз ва обуначиларимизга янги маҳсулот – ОАВ шарҳини тақдим этамиз. Хабарномада дунё нашрларининг бугунги асосий мақолаларини топишингиз мумкин. Шундай шарҳ олиш Сиз учун фойдали ёки фойдали эмаслигини бизга ёзиб юборишингизни сўраймиз. Шарҳдан ўз ОАВингизда фойдаланасизми? Агар шундай бўлса, бу алоҳида нашримиз қандай даврийликда бўлиши қулай?

Нью-Йоркдаги ҳужум шуни кўрсатмоқдаки, «Марказий Осиё ўсиб бораётган терроризм манбаига айланиб бормоқда», дея ёзди The Wall Street Journal. Ўзбекистон фуқароси 29 ёшли Сайфулло Соиповнинг Нью-Йоркда амалга оширган ҳужуми оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар жароҳат олди. Нашрнинг таъкидлашича, «жиҳодчилардан илҳом олган кучсиз иқтисод ва сиёсий эркинликлар чекланган Марказий Осиё мамлакатларининг ёшлари радикализмга оғиб кетишмоқда». Бироқ Reuters, Соиповни яхши ҳаёт орзусида собиқ совет республикасини тарк этган ўзбек эркакларининг “унитилган авлоди” вакили дея тасвирлар экан, унга “ғарбга мослаша олмаслик ва тўғри диний таълим олиш” етишмаганлини қайд қилди.

USA Todayнинг эслатишича, шу йилнинг апрел ойида Ўзбекистон фуқаросининг ҳужуми оқибатида Стокҳолмда тўрт киши ҳалок бўлди ва 15 киши жароҳат олди. Янги йил арафасида қуролланган ўзбек Истанбулдаги тунги клубда 39 кишини ўлдирди. Баҳорда эса этник ўзбек Санкт-Петербург шаҳридаги метрода портлаш уюштирди, 15 киши ўлди.

«Нью-Йоркда юз берган ҳодиса – бу, шубҳасиз Ўзбекистон расмийлар олиб боргандиний сиёсатнингмуваффақиятсизлигидир», дея ёзди Le Monde. Нашрнинг таъкидлашича, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари — Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон вап Қозоғистондаги иқтисодий муаммолар ва коррупция ёшларни пул топиш мақсадида Россиягак етишларига ва террор ёки экстремистик гуруҳлар сафига киришларига мажбур қилмоқда.

Нью-Жерси штатидаги Паттерсон шаҳрида Соипов яшаган уй яқинида Умар масжиди бор. Бироқ, бу масжидда Соипов намоз ўқигани борасидаги хабарларда қарама-қаршиликлар бор. Айрим қўшниларининг айтишича, у масжидга қатнаган, бироқ кўпчилик намозхонлар уни ҳеч қачон бу ерда кўрмаганликларини айтишган, дея ёзди The Guardian.

CBS News телеканали ўз номини ошкор қилишни истамаган манбага таяниб, Соипов шифохонада терговчиларга, агар Манхэттендаги ҳужумдан сўнг қочиб кетишга муваффақ бўлганида эди, яна одамларга ҳужум қилиб, янада кўпроқ одамларни ўлдиришда давом этишини билдирган.

Айни пайтда, Дональд Трамп Манхэттендаги ҳужум муносабати билан, ўз шарҳларида Американинг жиноят ишлари бўйича одил судлов тизимини қоралаб, уни «ҳазил» ва «масхара» деб айтди ва «бу ҳайвон»ни Кубанинг Гуантанамо қўлтиғидаги Америка ҳарбий қамоқхонасига жўнатишга тайёр эканлигини қўшимча қилди, деб ёзади «New York Times». "Нью-Йоркдаги террорчи ўзининг касалхонадаги палатасига ИД байроғини илиб қўйишларини сўраганида, хурсанд эди. У саккиз кишини ўлдирди, 12 кишига оғир жароҳат етказди. УНИ ЎЛИМ ЖАЗОСИГА ҲУКМ ЭТИШ КЕРАК!" — деб ёзди Оқ уй раҳбари, ўз Twitter ида. Дональд Трамп диверсификация лотереяси доирасида грин-карталар тарқатишни бекор қилиш зарурлиги ҳақида ҳам баён қилди. «Santa Monica Observer» маълумотига қараганда, Сайфулло Саипов грин-карта ютиб олган ва 2010 йилдан бери АҚШда яшаб келган.

New York Times Сайфулло Саипов АҚШга келганидан сўнг, шимоли-ғарбий Цинциннатига яқин жойда, отасининг дўсти уйида яшаганлигини ёзмоқда. «У ўз мамлакатининг консулликда рўйхатдан ўтиш талабини инкор қилган. Унинг ўз ватанига қайтиш борасида ҳеч қандай режаси ҳам бўлмаган», деб ёзади, ушбу нашр.

XS
SM
MD
LG