Ссылки доступа

Қирғизистонга Қозоғистон кўмири ортилган вагонлар кела бошлади


Қирғизистонда кўмир билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилмш бошланди. ҚР бош вазирининг ўринбосари Дуйшенбек Зилалиев хабар қилишича, ноябрнинг охиригача Қозоғистондан 100 минг тонна кўмир олиб келинади.

- Охирги маълумотларга қараганда, кўмир олиб келиш бошланиб кетди. 1 ноябрь куни дастлабки 6 та вагон етиб келган, бугун эса яна 9 вагон келди. Қирғиз-қозоқ чегараси яқинидаги «Луговая» бекатида кўмир ортилган яна 25 вагон жўнатилиши кутилмоқда. Шу ой охиригача 100 минг тонна кўмир етказиб берилади.

Қиш бошланишидан анча олдин, Бишкекда бир тонна кўмир нархи 4 минг сомга (60 доллар атрофида) етди. Ёқилғи сотувчилар нархлар ошишини Қозоғистондан кўмир етказиб беришлар тўхтатилгани билан изоҳладилар.

Эслатиб ўтамиз, Дуйшенбек Зилалиев 2 ноябрь куни, Жўқорғу Кенешда нутқ сўзлай туриб, ҚР ҳукумати кўмир нархлари давлат томонидан тартибга солинишини киритиш ниятида эканлигини хабар қилганди.

XS
SM
MD
LG