Ссылки доступа

АҚШ мамлакатга Ўзбекистон фуқароларининг киришини тақиқлаб қўйиши мумкин


Оқ уйда Ўзбекистон фуқаролари АҚШга кириши тақиқланган мамлакатлар рўйхатига қўшиб қўйилиши мумкинлигини истисно қилишмаяпти. Оқ уйнинг матбуот котиби Сара Сандерс журналистларнинг саволларига жавоб бера туриб, шу ҳақда хабар қилди.

«Айни пайтда биз бунга чақирмаяпмиз, лекин, албатта, биз буни истисно қилмаймиз ҳам», – деди Сандерс.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Нью-Йоркда ўзбекистонлик 29 ёшли Сайфулло Соипов юк ташувчи пикапда велосипедчилар устига бостириб борди. Натижада 8 киши ҳалок бўлди ва 12 киши жабрланди. Полиция ушбу можарони теракт деб тан олди.

XS
SM
MD
LG