Ссылки доступа

Кремлда Навальнийнинг митингларини тақиқлашга алоқадор эмасликларини баён қилишди


Кремлда Россия президентининг маъмурияти митингларга рухсат бериш ёки уларни тақиқлашга алоқадор эмаслигини маълум қилишди. "Бу бизнинг алоҳида ҳуқуқимиз эмас", – деб баён қилди, давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков "Дождь" телеканалига.

У Алексей Навальнийнинг Владимир Путинни судга бериш ниятини шундай изоҳлади. Мухолифатчи Россиянинг ўнлаб шаҳарлари маъмуриятлари айнан Кремлнинг тегишли кўрсатмасига биноан, унга ўз тарафдорлари билан учрашишга рухсат бермаётганини таъкидламоқда.

Навальний 2018 йилдаги президент сайловида қатнашмоқчи. Мухолифатчи охирги ойларда мамлакат бўйлаб ташвиқот давраларини ўтказмоқда. Бироқ кўплаб шаҳарларнинг ҳокимиятлари митинглар - сиёсатчининг ўз тарафдорлари билан учрашувларини мувофиқлаштиришни рад этаяпти. Волонтёрлар ва Навалний штабининг ходимлари ҳукумат вакиллари тарафидан босимга, шунингдек, таҳдидлар ва ҳужумларга дучор бўлаяпти. Шунга қарамай, мухолифатчи сайловолди кампаниясини давом эттирмоқда.

XS
SM
MD
LG