Ссылки доступа

Қирғизистон Қозоғистоннинг компаниясига Бозумчақ конида фаолият юритиш учун лицензиясини қайта тиклади


“Экология ва техника хавфсизлиги Давлат инспекциясининг “Бозумчақ” тоғ-кон комбинатида ўтказган режадан ташқари текшируви натижасида экологик қоида бузилишлари аниқлангани сабаб” 1 ноябрь куни Жалолобод вилоятининг Ола-Буқа туманида жойлашган Бозумчақ карьерида ер ости бойликларидан фойдаланишга рухсат берувчи лицензия фаолияти вақтинча тўxтатиб қўйилди.

Бу ҳақда ҚР саноат, энергетика ва ер ости бойликларидан фойдаланиш давлат қўмитаси хабар қилди.

«Айни дамда "Каз Минералз Бозимчак» компанияси мавжуд камчиликларни бартараф этди ва жарима тўлади. Ер ости бойликларидан фойдаланишга лицензия берувчи комиссия 3 ноябрь куни бўлиб ўтган мажлисида Бозумчақ карьерида фаолиятни давом эттириш масаласида лицензия фаолиятини қайта тиклаш борасида қарор қабул қилди», - дейилади қўмита хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2 ноябрь куни Қозоғистоннинг Kaz Minerals компанияси баёнот бериб, Қирғизистон ҳукумати Ола-Буқа туманидаги компанияга тегишли Бозумчақ олтин-мис конидаги фаолиятини уч ойга тўxтатиб қўйиш борасида қарор қабул қилганини маълум қилди.

Лондондаги биржада рўйхатдан ўтган компаниянинг маълум қилишича, ҚР хукумати Бозумчақдаги фаолиятни нима сабабдан тўxтатилганини очиқчасига тушинтирмаган. Kaz Mineralsнинг таъкидлашича, шахталарнинг ҳаммаси барча талабларга жавоб беради.

Kaz Minerals компанияси Қозоғистоннинг бир нечта кони ва ҚР Жалолобод вилояти Ола Буқа туманидаги Бозумчақ конида (2014 йилдан бери) фаолият юритиб келади. Маълумотларга кўра, Бозумчақда 7000 мис ва бир тоннадан ортиқ (38 минг унций) олтин қазиб олинган.

XS
SM
MD
LG