Ссылки доступа

Қозоғистон элчихонаси олдида митинг ўтказганлар "чегарадаги вазият барқарорлашиши"ни талаб қилдилар


Бишкекдаги Қозоғистоннинг ҚРдаги элчихонаси олдида 3 ноябр куни Марказий Осиё мамлакатларида инсон ҳуқуқлари бўйича Конгресс ташаббуси билан пикет бўлиб ўтди.

Унинг раҳбари Турсунбек Акуннинг айтишича, бир нечта нодавлат ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланган норозилик намойиши қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазиятни барқарорлаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Акция иштирокчилари “Қирғиз ва қозоқлар- биродар”, “ЕОИИдан чиқиш масаласини ўйлаб кўриш керак”, “Барча муаммолар Бабановдан бошланди, қирғиз-қозоқ чегараси очиқ бўлиши керак!” деган шиорлар ёзилган плакатларни кўтариб олишган эди.

Жумладан, 40га яқин кишидан иборат пикет иштирокчилари баёнот бериб, 5 ноябрга қадар қозоқ томони чегарани очмайдиган бўлса ва ЕОИИ талабларини бажармайдиган бўлса, у ҳолда ҚР раҳбариятига мурожаат қилиб ЕОИИдан чиқиш талабини қўйишга мажбур бўлишларини айтишди.

Шунингдек, улар баёнот бериб, халқаро ташкилотлар, жумладан ЕХҲТ ва бошқа ташкилотларнинг аъзоси бўлмиш Қозоғистон эркин савдо ва чегараларда фуқароларнинг эркин ҳаракат қилишига тўсқинлик қилиш йўли билан бу ташкилотлар олдида олган мажбуриятларини бажармас экан, у ҳолда пикет иштирокчилари ЕХҲТ ва бошқа нуфузли ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқини ўзларида сақлаб қолишларини айтишди. Акция ташкилотчилари бу талабларни якуний резолюцияда баён қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 10 октябридан Қозоғистон чегара назоратини кучайтирди, бу ўз навбатида назорат-ўтиш пунктларида автомобилларнинг бир неча километрлик тирбандлигига сабаб бўлди. 18 октябрь куни Остонада икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари 19 октябрдан бошлаб йўловчи транспорти ва қўлида юки бўлган йўловчиларни чегарадан ўтишларини енгиллаштиришга келишиб олдилар. Бироқ, оғир юк ташувчи машиналар билан боғлиқ масала ҳамон ҳал этилмади.

XS
SM
MD
LG