Ссылки доступа

Сурия қўшинлари Дейр-эз-Зорни ўз назоратига олди


Сурия ҳукумат кучлари ва уларнинг иттифоқчилари Дейр-эз-Зор шаҳри устидан тўлалигича назорат ўрнатди, дея xабар қилди Reuters инсон ҳуқуқлари бузилишлари мониторинги Сурия марказига таянган ҳолда. Бу “Ислом Давлати” террор гуруҳи назоратидаги энг сўнгги шаҳар эди.

Сурия ҳукумати ҳозирча бу хабарни тасдиқламади. Сурия армиясидаги манбага таянган Reuters шаҳарда “исломчилар”нинг тарқоқ гуруҳларигина қолганлиги ҳақида маълум қилди.

Дейр-эз-Зор шаҳрига ҳужум 18 октябрь куни бошланди. Шаҳар 2014 йилдан бери “Ислом Давлати” назоратида эди.

Сурияда радикал “исломчилар”га қарши АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кураш олиб бормоқда. Коалиция Сурия демократик муxолифати кучларини қўллаб-қувватлайди. Сурияда Россиянинг ҳарбий компанияси 2015 йил 30 сентябрида бошланди. Коалиция бир неча бор Москвани ғарб томонидан оммавий равишда инсон ҳуқуқлари бузиб келинаётгани айтиладиган Сурия президенти Башар Асад режимини қўллаб-қувватлашда айблаб келган.

XS
SM
MD
LG