Ссылки доступа

Каталониянинг собиқ етакчиси Бельгия полициясига ўзини топширди


Карлес Пучдемон

Каталониянинг ҳокимиятдан четлаштирилган етакчиси Карлес Пучдемон Бельгия полициясига таслим бўлди. Бу ҳақда Бельгиянинг VRT жамоатчилик телекомпанияси ўз манбасига таяниб, хабар бераяпти.

Испаниядан Пучдемон ва унинг тўрт тарафдорини қамоққа олиш ҳақида ордер олган Бельгия прокуратураси тафсилотларни яқин орада ОАВда хабар қилиши лозим.

Испания миллий олий суди Каталониянинг ҳокимиятдан четлаштирилган раҳбари Карлес Пучдемон ва унинг кабинетининг тўрт нафар собиқ вазирларини қамоққа олишга халқаро ордер берган эди. Уларга қарши исён ва бюджет маблағларини растрата қилиш айби қўйилган. Мадрид Бельгия прокуратурасига каталониялик сиёсатчиларни қўлга олиш тўғрисида сўровнома юборган.

Аввалроқ, жума куни Карлес Пучдемон минтақавий сайловда ўз номзодини илгари суришини, лекин бу кампанияни чет элда туриб амалга оширишини баён қилган эди. Сиёсатчининг сўзларига қараганда, глобаллашув туфайли «сайловолди кампаниясини ҳар қандай жойдантуриб амалга ошириш мумкин». Пучдемон ўзи ва ўз тарафдорлари Каталониянинг «легитим ҳукумати» эканлигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG