Ссылки доступа

Россияда Мальцевнинг инқилоб ҳақидаги баёнотидан сўнг, юзлаб одамлар қўлга олинди


Россияда 400 дан ортиқ одам тақиқланган "Артподготовка" ҳаракатининг акциясида иштирок этганликда айбланиб, ушланди. Охирги маълумотларга кўра, Москвада 376 киши, Санкт-Петербургда 13 киши полицияга тушган. Краснодар, Красноярск, Пермь, Ростов-Дон, Саратов ва Омскда ҳам қўлга олинганлар борлиги маълум.

Давлат ахборот агентликлари, номи кўрсатилмаган манбаларга таянган ҳолда, кўздан кечириш пайтида ушланганларнинг баъзилари ёнидан пичоқлар ва кастетлар топилганлигини хабар қилмоқда. Бу ахборот мустақил манбалар томонидан тасдиқлангани борасида хабарлар йўқ. Шу билан бирга, Москва марказида полиция тасодифий ўткинчиларни ушлаб олганлиги маълум. Автозакларга, хусусан, Pokemon Go ўйнаётган ўсмирлар ҳам тушган. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, ушланганларни терроризм ва оммавий тартибсизликларга чақирув ҳақидаги иш бўйича сўроқ қилишаяпти.

Аввалроқ, мухолифатчи сиёсатчи Вячеслав Мальцев (Россияда тақиқланган "Артподготовка" ҳаракатининг раҳбари) 2017 йил 5 ноябрь куни инқилоб бошланиши ҳақида баён қилган эди. Унинг баёнотларига қараганда, шу куни бутун Россия бўйлаб, ҳукуматни алмаштиришга олиб келадиган оммавий норозилик акциялари бошланиши керак.

Задержания в центре Москвы, 5 ноября 2017
Задержания в центре Москвы, 5 ноября 2017

Бир кун олдин Москва ва вилоятларда Мальцев тарафдорларининг оммавий қўлга олишлари ўтказилди, "Артподготовка" ҳаракатининг иштирокчиларини ҳибсга олиш билан боғлиқ 20 дан ортиқ терговлар ўтказилди. ФТБ даъво қилишича, "Артподготовка"нинг фаоллари маъмурий биноларга ўт қўйиш ва милиция ходимларига ҳужум қилишни режалаштирган.

Июлда Мальцев мамлакатни тарк этди ва Красноярск вилоят суди "Артподготовка" ҳаракатини экстремистик деб топди. 10 октябрь куни Москванинг Мещанский суди Мальцевни сиртдан ҳибсга олиниши ҳақида қарор чиқарди.

XS
SM
MD
LG