Ссылки доступа

Ҳафта мобайнида Қозоғистон Қирғизистондан 100 тонна маҳсулотни ўтказмади


21 октябрдан 28 октябрга қадар Қозоғистонда Қирғизистондан товарлар олиб киришда 16 та қоида бузилишлари қайд қилинди. Ҳафта давомида 100 тонна маҳсулот Қирғизистонга қайтарилди. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалик вазирлиги сайтида хабар берилди.

Таъкидланишича, 3 та ҳолатда маҳсулотлар фитосанитария сертификатисиз олиб кирилган, уч марта зараркунандалар аниқланди ва қадоқлашда маркировка йўқлиги билан боғлиқ 10 та ҳолат аниқланди.

3 ноябрь куни Кордай туманида фитосанитария назорати вақтида Қирғизистондан олиб келинаётган 20 тонналик хурмо текширилганида зараркунандалар аниқланди ва шу сабабли маҳсулотлар ортга қайтарилди.

10 октябрдан бошлаб Қозоғистон чегара назоратини кучайтирди, бу ўз навбатида ўтиш пунктларида бир неча километрлик тирбандликни келтириб чиқарди. Айниқса, бортида тез айнийдиган маҳсулотлар бўлган машиналарнинг ҳайдовчилари зарар кўрди. Икки мамлакат бош вазирларининг Остонада бўлиб ўтган музокараларида 19 октябрдан бошлаб йўловчи транспорти ва қўлида юки бўлган йўловчиларнинг чегарадан ўтиши енгиллаштирилиши борасида келишувга эришилди.

Чегарадаги назоратнинг кучайтирилишини Остона Қирғизистондан келаётган контрабандага қарши кураш билан изоҳламоқда. Ўз навбатида Бишкек Қозоғистон томони “сунъий тўсиқ” ўрнатаётганини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG