Ссылки доступа

CASA-1000 доирасида Қирғизистон Тожикистонга қадар 450 км линия қуриши керак


CASA-1000 лойиҳасини амалга ошириш учун Қирғизистонда «Датка» подстанциясидан Тожикистон чегарасига қадар 450 километрлик электрузатиш линияси қурилиши керак бўлади. Бу ҳақда ҚР Миллий энергия холдинги материалларида маълум қилинди.

Лойиҳага кўра, 500 кВ ўзгарувчан ток линиясининг трассаси Қирғизистоннинг «Датка» подстанциясидан Тожикистоннинг «Хўжанд» подстанциясигача қурилиши керак. Шундан сўнг ЛЭП Афғонистон орқали Покистонгача узайтирилади.

CASA-1000 ёз ойларида Қирғизистон ва Тожикистон электроэнергиясини Покистон ва Афғонистонга экспорт қилишни кўзлайди. Лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард долларни ташкил қилади, шундан 233 миллион доллари бевосита Қирғизистонга йўналтирилади.

Пуллар CASA-1000 лойиҳаси доирасида электр энергия экспортидан тушган маблағлар ҳисобига қайтарилади. 2016 йилнинг 12 май куни Тожикистоннинг Турсунзода шаҳрида CASA-1000 лойиҳаси расман ишга туширилди.

Қирғизистон лойиҳа доирасида ЛЭП қурилишига 2018 йилда киришади ва уни икки йил давомида қуриб битказади.

XS
SM
MD
LG