Ссылки доступа

Бабанов жиноий иш ҳақида: Мендан иблис яратиш керак эмас


4 ноябрь куни Бош прокуратура Жўқўрғу Кенеш депутати Омурбек Бабанов ва бошқа шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг “Конституциявий тузумни куч билан ағдариб ташлашга ошкора даъват қилиш” ва “миллий, ирқий ёки диний нафрат қўзғатиш” моддалари бўйича жиноий иш очди.

Иш Бабановнинг Ўш шаҳридаги “Амир Темур” микрорайонида 28 сентябрь куни сайловолди ташвиқоти вақтида қилган чиқиши билан боғлиқ.

Бунга жавобан депутат баёнот тарқатди. Унда таъкидланишича, «бугун биз ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мутлақо сохта, сиёсий жиноий иш қўзғатилганинг гувоҳи бўлиб турибмиз». «Унда ҳамма нарса оқ ип билан тикилган, бу ҳаммамизга маълум», - дея баёнот берди Бабанов.

«Ҳокимиятдагилар барча муаммоларнинг манбаи Бабанов эмаслигини тушуниб етишмаган. Улар мени сиёсий майдондан четлаштиришлари билан мамлакатдаги ҳаёт яхшиланмайди, муаммолар ҳал бўлмайди. Барча кулфатлар учун мени айблаш, иблислаштириш ва келишувга чорлаш керак эмас. Адолат қачонлардир қарор топади», - деди сиёсатчи.

«Республика» партияси вакилларининг айтишича, Омурбек Бабанов айни дамда Россияда даволанмоқда. Бабановнинг қачон Россияга кетгани ва унинг Қирғизистонга қайтиш нияти бор ёки йўқлиги маълум қилинмади.

Эслатиб ўтамиз, ҚР президентлиги сайловида Омурбек Бабанов ҳокимият партиясининг номзоди Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби эди.

XS
SM
MD
LG