Ссылки доступа

Тожикистонда жинсий озчилик билан ишлайдиган ННТ фаолиятини тўхтатди


Тожикистон шимолида жинсий озчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот ўз фаолиятини тўxтатди. «Рохи зиндаги» (Ҳаёт йўли) жамоатчилик ташкилоти Сўғд вилоятининг Бўстон(собиқ Чкалов) шаҳрида етти йил мобайнида жамиятдаги заиф гуруҳлар билан ишлади.

Ташкилот раҳбариятининг маълум қилишича, фаолият тури сабаб иш тўxталиши талаби билан бир неча бор босимларга учради. ​ «Рохи зиндаги» жамоат ташкилоти раҳбари Альбина Ишқуватованинг сўзларига қараганда, машаққатли текширувлардан сўнг ННТни беркитишга қарор қилишган.

Унинг айтишича, прокуратура ташкилотнинг молиявий фаолиятини текширган, аммо грантларни мақсадсиз ишлатиш ва ўзлаштириш билан боғлиқ бирорта ҳам фактни қайд қилмаган.

«Фақат айрим камчиликлар – ходимларнинг меҳнат дафтарчалари ва шахсий варақалари тўлалигича тўлдирилмагани, ходимларимиз тегишли билимга эга бўлмаганикўзга ташланди. Бизни огоҳлантиришди. Биз маъмурият, прокуратура, ўт ўчирувчилар ва бошқа текширув ҳуқуқига эга идоралартомонидан бўладиган текширувлардан чарчадик ва фаолиятимизни тўхтатишга қарор қилдик», - дейди ташкилот раҳбари.

“Коррупцияга қарши кураш” ва “Жамоат ташкилотлари тўғрисида”ги қонунларга грантлар олиш манбалари ва сарфлашларни текширишга рухсат берувчи қўшимчалар киритилганидан кейин кўплаб жамоат ташкилотлари иш фаолиятлари ёмонлашганидан шикоят қилишмоқда.

XS
SM
MD
LG