Ссылки доступа

Ўзбекистон қирғиз товарларини сотиб олишга тайёр


Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артём Новиков Ўзбекистон қирғиз товарларини сотиб олишга тайёрлигини баён қилди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ. Қирғиз-қозоқ чегарасидаги муаммолар туфайли Қирғизистон ўз маҳсулотларини сотиш учун муқобил бозорлар излаяпти.

Новиков Тошкентда бир нечта икки томонлама контрактлар имзоланганини хабар қилди. Унинг сўзларига қараганда, Қирғизистон Ўзбекистонга картошка, сут маҳсулотлари, қурилишда ишлатиладиган тошлар ва кўмир таклиф қилиши мумкин.

«Тадбиркорлар бизнинг маҳсулотимизни тақдим этишлари ва шериклар топиши учун, яқин кунларда ўзбекистонлик ҳамкорлар билан бизнес-диалог тайёрлаяпмиз»,– деди у.

Новиков Хитой томони билан ҳам ҳамкорлик масалалари ишлаб чиқилаётганини қўшимча қилди.

Аввалроқ Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳукуматга қирғиз-қозоқ чегарасида туриб қолган, тез бузилувчи маҳсулотларни сотиш учун муқобил бозорлар топиш масаласини ҳал қилиш топшириғини берди.

Атамбаев тез муддат ичида Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлини лойиҳалаштириш ва қуриш зарурлигини ҳам баён қилди.

XS
SM
MD
LG