Ссылки доступа

ҚР ФВВ: Қозоғистон билан чегарадаги навбатлар бир неча баробар камайди


6 ноябрь кунининг ярмига келиб, «Ақ-Тилек» ўтказиш пунктида 30 та юк машинаси қолди, «Чолдевор» НЎПда эса навбатлар йўқ. Бу ҳақда Қирғизистон ФВВ хабар бермоқда.

Идора берган маълумотларга қараганда, соат 11:30 да «Ақ-Жўл» ўтказиш пунктида 5та енгил машина ва 1 та автобус қолган. Талас вилоятининг «Чўн-Қопқа» НЎПда 76 та юк машинаси ва 3 та енгил машина навбатда турибди. ФВВ жойларда 17 та палатка ташкил қилган бўлиб, уларда иссиқ овқат берилмоқда ва тиббий ёрдам кўрсатилаяпти.

«Озодлик» мухбирлари Чуй вилоятидаги «Ақ-Тилек» ўтказиш пунктидан хабар беришларича, қозоғистонлик чегарачилар ҳар куни 100 тагача енгил автомобилларни ўтказишаяпти.

2017 йил 10 октябрдан бошлаб, Қозоғистон чегара назоратини кучайтирган эди. Бу ўтказиш пунктларида километрларга чўзилган тиқилинчларни келтириб чиқарди. 18 октябрда Остонада бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ҳукумати раҳбарлари 19 октябрдан бошлаб йўловчи транспорти ва юки бўлган йўловчиларни ўтказишни енгиллаштириш ҳақида келишиб олдилар. Лекин катта юк машиналари билан боғлиқ масала ҳалигача ҳал қилинмаган.

25 октябрда Ереванда (Арманистон) бўлиб ўтган ЕОИИ ҳукуматлари раҳбарларининг саммитида Қозоғистон бош вазири Бақитжан Сагинтаев Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми бўйича «сезиларли фарқлар» мавжудлигини таъкидлаган ва ҚР билан чегарадаги назоратнинг кучайтирилишини фақат контрабандани камайтириш нияти билан изоҳлаган эди. Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артём Новиков бунга жавобан, «бундай муаммо ЕОИИнинг барча мамлакатларида мавжудлиги»ни баён қилганди.

XS
SM
MD
LG