Ссылки доступа

ҚР ИИВ депутатнинг укаси ўлдирилишида сиёсий версияни кўрмаяпти


Қирғизистон парламенти депутати Аида Салянованинг укаси Улан Саляновнинг душанбага ўтар кечаси ўз уйида отиб ўлдирилиши муносабати билан тергов бир нечта тахминни илгари сурмоқда. Жиноий ишда сиёсий характер кўриб чиқилмаяпти, дейилади Қирғизистон ИИВ хабарида.

Таъкидланишича, Жиноят Кодексининг 97 моддаси (“Қотиллик”) бўйича жиноий иш очилган. Тергов ИИВ тергов хизмати томонидан олиб борилмоқда.

Идоранинг маълум қилишича, 6 ноябрь куни навбатчи қисмга Чуй вилояти Аламудун тумани Кўк-Жар қишлоғида юз берган босқинчилик ҳужуми тўғрисида хабар келиб тушган. Ҳодиса жойига етиб борган милиция ходимлари 6 ноябрга ўтар кечаси тахминан 01:30 ларда ниқоб кийган номаълум шахслар Улан Саляновнинг уйига бостириб кирганини аниқлашди. Дастлабки маълумотларга кўра, босқинчилар 42 ёшли Улар Саляновга қарата ўқ отар қуролдан икки марта ўқ узган ва ҳодиса жойидан қочиб кетишган. Жабрдийда олган жароҳати сабабли яқин атрофдаги шифохонага олиб борилган ва ўша ерда вафот этган. Жиноят содир этилган вақтда уйда хонадон эгаси ва оила аъзолари бор эди.

Қариндошларининг фикрича, уйга ниқоб кийган уч-тўрт киши бостириб кирган ва пул талаб қилган. Хонадон эгаси Улан Салянов босқинчилар билан жанжаллашган, натижада отиб ташланган.

ИИВ маълумотларига кўра, жиноятчилар оқ рангли автомобилда қочиб кетишган. Ички ишлар идоралари томонидан Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятида “Қўлга олиш” режаси ишлаб чиқилди.

Аида Салянова — парламентдаги «Ата Мекен» мухолифат фракциясининг аъзоси, собиқ бош прокурор. 10 октябрь куни Бишкекдаги Ленин туман суди уни Адлия вазири лавозимида ишлаган вақтида хизмат ваколатларни суиистеъмол қилганликда айбдор деб топди ва мол-мулкини мусодора қилиш шарти билан беш йил озодликдан маҳрум қилди.

XS
SM
MD
LG