Ссылки доступа

Paradise Papers: “портловчи” ҳужжатларни ошкор қилди


Халқаро журналистик суриштирувлар консорциуми қамрови жиҳатидан “Панама ҳужжатлари”га тенг бўлган янги ҳужжатлар тўпламини эълон қилди.

Халқаро журналистик суриштирувлар консорциумига кирувчи репортёрлар 13,4 миллионта маҳфий ҳужжатларни ўрганиб чиққанларидан сўнг, юқори лавозимли сиёсатчиларнинг солиқлардан бўйин товлаши билан боғлиқ янги схемаларни фош қилишди.

Суриштирув натижалари, “Жаннат ҳужжатлари” ёки “Жаннат ороллари файллари” (Paradise Papers) номи остида 5 ноябрь куни эълон қилинди. Ошкор этилган ҳужжатлар орасида Америка етакчиси Дональд Трамп маъмуриятидаги юқори лавозимли аъзоларнинг президент Владимир Путин билан амалий алоқалари ҳақидаги маълумотлар ҳам бор.

Жумладан, фош этилган ҳужжатлар орасида Америка савдо вазири Уилбур Росснинг ҳам номи бор. Унинг қароргоҳи Буюк Британияда жойлашган Navigator Holdings компанияси билан тижорий ҳамкорлик қилганлиги айтилади. Бу компания Россиядаги йирик "Сибур" нефткимё холдинги билан ҳамкорлик қилиб келади. Бу ҳақда "Немецкая волна"(“Немис тўлқини”) маълум қилди.

Би-би-си телеканали Буюк Британия Консерваторлар партияси раисининг собиқ ўринбосари лорд Майкл Эшкрофтнинг солиқлардан бўйин товлаганини маълум қилди. Канал мухбирининг айтишича, гап бу ерда ўн миллионлаб фунт стерлинг ҳақида кетмоқда.

XS
SM
MD
LG