Ссылки доступа

Душанбеда жанжалларга сабаб бўлган реконструкциядан сўнг Айний номли парк очилди


Душанбеда реконструкциядан сўнг Садриддин Айний номли парк очилди. Паркнинг очилиш маросимида Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ва Тожикистон пойтахти мэри Рустами Эмомали иштирок этди.

Тожикистон раҳбари тантанали равишда Садриддин Айний (ҳайкалтарош Ғофуржон Жўраев иши) ҳайкалидаги оқ матони туширди. Меҳмонлар парк билан танишдилар – бу ерда реконструкциядан сўнг 1200 ўринлик амфитеатр, маъмурий бино, болалар майдончаси, айвончалар, 8 та фаввора, авто тураргоҳ пайдо бўлди.

Паркни реконструкция қилиш Сўғд вилоятига топширилган эди. Лойиҳа учун маъсулият «Сугдшахрофар» МЧЖ ва Сўғд вилоятидаги бешта компанияга юклатилди.

Душанбедаги Айний номли паркни таъмирлаш таниқли сиёсатчилар, олим ва адибларнинг жасадларини қайта дафн этиш билан боғлиқ қатор жанжаларга сабаб бўлди. Лучоб қабристонига Тожикистоннинг собиқ раҳбарлари Жаббор Расулов ва Бобожон Ғофуров, халқ шоири Боқи Раҳимзода, академик Муҳаммад Осими, олимлар Камол Айний ва Муқаддима Ашрафийларнинг жасадлари қайта дафн этилди. Реконструкциядан сўнг паркда фақат Тожикистон қаҳрамони ва замонаввий тожик адабиётининг асосчиси Садриддин Айнийнинг қабри қолди.

Тожикистон КП МК собиқ биринчи котиби Жаббор Расуловнинг набираси Ирина Тихонова ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида қайта дафн тўғрисида ҳеч ким огоҳлантирилмаганидан ўз ғазабини ифода этди.

XS
SM
MD
LG