Ссылки доступа

Сурияда автомобиль портлаши оқибатида 75 киши ҳалок бўлди


Сурия шарқидаги Дейр-эз-Зор вилоятида юз берган террор ҳодисаси оқибатида ўнлаб қочқинлар ҳалок бўлди. Сурия ҳуқуқ ҳимояси маркази маълумотларига кўра, 5 ноябрь куни Сурия қочқинлари лагерида миналаштирилган автомобиль портлаши оқибатида камида 75 киши ҳалок бўлиб, 140 киши жароҳат олди.

Улар “жиҳодчилар”, ҳукумат кучлари ва АҚШ бошчилигидаги қуролли мухолифат ўртасида давом этаётган ҳарбий ҳаракатлардан жон сақлаш мақсадида Дейр-эз-Зор вилоятидан бошпана топган эдилар.

Ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким зиммасига олмади. Аввалги шу каби ҳужумлар “Ислом Давлати” террор ташкилоти томонидан уюштириларди.

Бир неча кун аввал Сурия ҳукумати Дейр-эз-Зор вилоятининг маъмурий маркази бўлмиш Дейр-эз-Зор шаҳри устидан назорат ўрнатилгани ҳақида маълум қилган эди. “Ислом Давлати” отрядлари Сурия шарқидаги Ироқ билан чегарадаги дашт туманларига чекинди.

XS
SM
MD
LG