Ссылки доступа

БМТ: 2017 йил кузатувлар тарихига энг илиқ йил сифатида киради


Жорий йил метеокузатувлар тарихига энг илиқ йиллардан бири сифатида киради, деб хабар берди Бутунжаҳон метеорология ташкилоти (БЖМТ) Германиянинг Бонн шаҳрида ўтказилаётган БМТнинг иқлим бўйича анжумани бошланишида.

6 ноябрдан 17 ноябргача Боннда салкам 200 мамлакат вакиллари учрашади. Улар АҚШ Иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиб кетганига қарамай, ушбу битимни қўллаб-қувватлаш ниятидалар.

БМТ агентлигининг 6 ноябрда эълон қилинган ҳисоботида ўтган йил энг иссиқ йил бўлгани, бу Эль-Ниньо об-ҳаво ҳодисаси билан изоҳланиши, 2015 ва 2017 йиллар эса иккинчи ўринни олгани ҳақида сўз юритилади. Унда денгиз сатҳи кўтарилиб бораётган бир пайтда, атмосферадакарбонат ангидрид гази кўпайишда давом этаётгани, Антарктиданинг муз билан қоплангани рекорд даражадиги паст кўрсаткичга яқинлашиб келаётгани ҳақида гапирилди.

Маърузада жорий йил январидан сентябригача глобал ўртача ҳарорат 1981-2001 йиллардаги ўртача ҳароратга нисбатан, Цельсий бўйича тахминан ярим даражага илиқроқ бўлгани ҳақида сўз бормоқда.

"Биз 2017 йилда фавқулодда об-ҳаво шароитларига гувоҳ бўлдик", – дейилади БЖМТ бош котиби Петтери Тааласнинг баёнотида. У Атлантика ва Кариб ҳавзасидаги тўфонлар, Покистон, Эрон ва Уммондаги 50 даражадан ортиқ ҳароратлар, Осиёдаги муссон тошқинлари ва Шарқий Африкадаги қурғоқчиликни иқлим ўзгаришига мисоллар сифатида кўрсатди.

XS
SM
MD
LG