Ссылки доступа

Қозоғистонда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ўртача турмуш даражаси оширилади


Остонада бўлиб ўтган брифингда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари Светлана Жакупова 2018 йилнинг 1 январидан ўртача турмуш даражаси(ЎТД) 24 459 тенге (73 долларга яқин)дан 28 284 тенгега қадар оширилишини маълум қилди.

Бугунги кунда аҳоли жон бошига асосий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг минимал нормалари асосида ҳисоблаганда ЎТД озиқ-овқат ва ноозиқ-овқаттоварлари таркибидан 60 фоизга 40 фоизни ташкил қилади.

«Расмий статистикага кўра, аҳолининг истеъмол таркиби ўзгарди. Аҳолининг ноозиқ овқат маҳсулотлари ва хизматлар учун сарфлайдиган харажатлари 45 фоизни ташкил қилади. Шу сабабли ўртача турмуш даражаси таркибини 55-45 фоиз деб белгилаш борасида қарор қабул қилинди», — деди Жакупова.

Миллий Иқтисод вазирлиги статистика қўмитаси маълумотларига қараганда, Қозоғистонда ўртача турмуш даражаси 2017 йилнинг октябрида 25 738 тенгени ташкил қилган. Бу ўтган ойга нисбатан 2,4 фоиз юқори кўрсаткичдир.

XS
SM
MD
LG