Ссылки доступа

Туркманистон банклари хорижда бериладиган нақд пуллар миқдорини икки баробар камайтирди


Туркманистон банклари яна банк карталари билан хорижда олинадиган пулларни қисқартирди. Эндиликда чет элда бўлган фуқаролар бир кунда атиги $50 ни нақдлаштиришлари мумкин бўлади. Янги қоидаларга кўра, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бир кеча кундузда $200ни ташкил қилади.

Туркманистон Внешэкономбанки навбатдаги ўзгаришларга изоҳ берар экан, “хорижда бўлган фуқароларнинг банк карталаридаги валюта маблағларини мақсадсиз ишлатишга йўл қўймаслик” мақсадида ишлаб чиқилганини айтмоқда, дея хабар берди ахборот агентликлари.

Хабарларга кўра, Туркманистон фуқаролари пластик карталар ёрдамида исталган суммада ўз ҳисобларини тўлдиришлари мумкин.

Шу билан бирга янги қоидаларга кўра, “меҳмонхоналар, шифохоналар, таълим муассасалари, шунингдек темирйўл ва авиачипталарни харид қилишда имкониятлар яратилган".

Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда нақд валюталарни алмаштириш 2016 йил бошларида тақиқланган. Марказий банк томонидан чет эл валютаси алмаштириш тўxтатилгани сабабли пластик карталар ёрдамида миллий валюта бўлмиш манатни расмий конвертация қилиш аҳоли учун бирдан бир йўл бўлиб қолди.

XS
SM
MD
LG