Ссылки доступа

Нижнекамскда полиция ходимлари ўғирликни фош қилганларни калтаклади


Нижнекамскда полиция ходимлари маҳаллий аҳолини калтаклади. Аввалига аҳоли ўғилик ҳақида ариза билан мурожжат қилишган, кейинчалик эса уларнинг ўзлари ўғирликни фош қилишган. Бу ҳақда жабрдийдалардан бирининг рафиқаси “Озодлик” радиосига маълум қилди.

Бу ерда гап 22 ёшли Ильназ Пиркин иши ҳақида кетмоқда. Йигитча октябрь ойида бегона автомобилдан автомагнитола ва бошқа буюмларни ўғирлаган. Жабрдийда полицияга мурожаат қилди. У ўғирланган буюмларни "Авито" сайтида кўриб қолади. Терговчиларнинг ҳаракат қилмаётганини кўрган жабрдийда ўзининг ўртоғи билан ўғрини топади. Кейинчалик ўғри тўлалигича кўрилган зарарни қоплайди.

Кейинчалик бу ҳақда полиция хабар топади. 25 октябрь кунги улар “ўғри урган” эркакни ва унинг ўртоғини калтаклашади. Эҳтимол, полиция ходимлари жиноятни ўзлари фош қила олмаганлари учун аламзада бўлгандир, дейди жабрдийдалардан бирининг хотини “Озодлик” радиосига.

Ўғирлик содир этган Ильназ Пиркин 19 октябрь куни ИИБда калтакланганидан сўнг ўз жонига қасд қилди. 2 ноябрь куни маълум бўлишича, полицияда ўсмирни битта автомбил ўрнига 47 та автомобилни ўғирлагани ҳақида қўйилган айбларни ўз бўйнига олишни талаб қилишган. Пиркин ўлими билан боғлиқ иш бўйича уч нафар полиция ходими ҳибсга олинди.

XS
SM
MD
LG