Ссылки доступа

Путин Ўзбекистон билан қуроллар борасида музокаралар ўтказишни топширди


Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга Ўзбекистон билан ҳарбий маҳсулотларни мақсадли ишлатилишни назорат қилиш тартиби тўғрисидаги битимни имзолаш масаласида музокаралар ўтказиш топшириғини берди. Бу фармойиш Россия ҳуқуқий ахборот давлат сайтида эълон қилинди.

«Россия ва Ўзбекистон ўртасида 2016 йил 29 ноябрда Россия ва Ўзбекистон томонидан ҳарбий-техника ҳамкорлигини ривожлантириш тўғрисидаги Шартнома доирасида етказиб бериладиган ҳарбий маҳсулотларни мақсадли ишлатилишни назорат қилиш тартиби тўғрисидаги битимни имзолаш масаласида музокаралар ўтказиш борасидаги Россия ҳукуматининг таклифи қабул қилинсин», — дейилади ҳужжатда.

Фармойишга кўра, музокаралар якунлангач Россия ҳукуматига мазкур Битимини имзолаш юклатилди.

Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техника ҳамкорлигини ривожлантириш тўғрисидаги Шартнома Москвада 2016 йил29 ноябр куни имзоланган. Ҳужжат ўзаро ҳарбий мақсадли маҳсулотларни етказиб бериш тартибини белгилаб беради.

XS
SM
MD
LG