Ссылки доступа

HRW туркманистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси онасининг уйига қилинган ҳужумни қоралайди


Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Human Rights Watch (HRW) ҳозирги вақтда хорижда яшаётган туркманистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси оиласининг тураржойига қилинган ҳужумни қоралади.

Ҳужум ўтган ҳафтада ҳуқуқ ҳимоячиси Фарид Тухбатуллиннинг Туркманистон шимолидаги Тошовуз шаҳрида яшовчи онасининг уйига қарата содир этилган.

Human Rights Watch ўзининг 6 ноябрдаги баёнотида Туркманистон ҳукуматини ҳужумни омма олдида қоралаш вауни синчиклаб тергов қилишга чақиради. Баёнотда 28 октябрь куни номаълум шахслар «Инсон ҳуқуқлари бўйича Туркманистон ташаббуси» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Тухбатулиннинг онаси Холида Избосдинованинг хонадонига тошлар отганлиги ҳақида сўз юритилади. Ҳужум қилганлар деразаларни синдиришди, телефон линияси ишламай қолган экан. Избосдиновага жисмоний шикаст етмаган, лекин у тез ёрдам чақиришига тўғри келди.

«Бу ҳужум, кўринишдан, тасодифий эмас», - деб ҳисоблайди HRW нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори ўринбосари Рэйчел Денбер. «Бу, ҳукумат фаолларни ўта қатъий назоратга олган вақтда содир бўлмоқда. Ҳукумат вакилларининг Тухбатуллинга қўли етмаяпти. Шунинг учун, улар уни огоҳлантиришнинг бошқача йўлларини қидираётган бўлиши мумкин», - деди Денбер.

XS
SM
MD
LG