Ссылки доступа

ОАВ: Россия троллари праймериз бошлангунга қадар Трамп учун ташвиқотни бошлашган


Twitter'даги Россия билан боғлиқ аккаунтлар Дональд Трамп 2015 йил июнь ойида бўлажак президентлик сайловларига ўз номзодини қўйиш ҳақида эълон қилганидан бир неча ҳафта ўтиб, уни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташвиқотларни бошлаб юборган. The Wall Street Journal таҳлилчилари шу хулосага келишди.

“Россия изи” тўғрисидаги ҳисоботда Америка разведка хизмати Трамп учун ташвиқот 2015 йилнинг декабрида бошланганини қайд қилган. Россия АҚШдаги сайлов жараёнларига аралашгани борасидаги айбловларни инкор қилади.

Трампга бағишланган мулозаматлардан ташқари, энг аввалги постларда республикачиларнинг ўша вақтдаги муносиб номзоди Жеб Буш ва демократларнинг етакчи номзоди Хиллари Клинтон шаънига танқидий ҳужумлар бўлиб турган.

Трамп праймериз ва умумий сайловларда ғалаба қозонишини кўрсатишидан аввал, сайлов олди компаниясига старт берилганида Трампни мақтовчи постлар россияпараст аккаунтларда 10 га 1 бўлган бўлса, овоз беришга икки ҳафта қолганида бу кўрсаткич 30 га 1 га етди. Бир хил хабарлар турли аккаунтларда бир неча дақиқалик фарқ билан пайдо бўлишининг ўзиёқ Трампни қўллаб-қувватлаш саъй-ҳаракатлари жуда ҳам юқори даражада мувоффиқлаштирилиб турилганини кўрсатади.

Танқидий постлар эса, WSJ хулосасига кўра, асосан Америкадаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, Black Lives Matter ёки Техасдаги айирмачиларнинг вэп саҳифаси каби аккаунтларга жойлаштирилган.

Кўплаб Россия троллари томонидан очилган сохта аккаунтлар тармоқда ўзларига анча эътибор қаратишган. Гўёки Техасда яшовчи аёлга тегишли бўлган аккаунт атрофида таxминан 70 минг фолловер тўпланган. Улар орасида Трампнинг ўша вақтдаги ёрдамчиси бўлган генерал-лейтенант Майкл Флин ваFox Newsнинг етакчи журналисти Шон Ханнити ҳам бор эди.

(Америкалик сенатор Ричард Бёрр россиялик троллар Техасдаги тўқнашувларни уюштирганини айтади):

Виртуальные тролли и реальные жертвы
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:53 0:00

XS
SM
MD
LG