Ссылки доступа

Тожикистон яна Ўзбекистондан газ харид қилмоқчи


Душанбе ва Тошкент ўзбек “мовий ёқилғиси”ни Тожикистонга етказиш билан боғлиқ масалани муҳокама қилмоқда. Тошкентда бўлиб ўтган музокараларнинг иккинчи раундида ўзбек томони ҳар бир минг кубометр ёнилғи учун 150 АҚШ долларига яқин ҳақ сўради.

«Таджиктрансгаз» корхонасининг бош ҳисобчиси Олимжон Раҳимовнинг айтишича, тожик томони ой охирига қадар ёқилғига белгиланган мазкур нарх масаласини кўриб чиқади ва мамлакатдаги саноат корхоналарининг табиий газга эҳтиёжини ўрганиб чиқади.

Унинг сўзларига қараганда, ўзбек томони Битимнинг барча пунктлари келишиб олинган тақдирда, ҳужжат декабрь ойида Тошкентда имзоланиши борасида таклиф берган. Бундан аввал газ тақсимловчи компания баёнот бериб, биринчи босқичда саноат корхоналари учун бир йилда 350 дан 800 млн кубометргача ёқилғи сотиб олиш эҳтимоли ҳақида маълум қилган эди.

Ўзбекистон 2012 йилда Россия ва Хитойга газ экспорти кўпайгани боис Тожикистонга ёнилғи етказиб беришни тўxтатган эди. 2011 йилда қўшни давлат 370 млн кубометр «мовий ёқилғини» ҳар бир минг куб метри учун 370 доллардан сотган эди. 2000 йилларга қадар ҳар йили Тожикистонга 1 млрд кубометргача ўзбек гази етказиб бериларди.

Шу каби вазиятларда Тожикистон расмийлари мамлакатдаги кўплаб саноат корхоналарини, жумладан “Талко” алюмин заводи ва Душанбе цемент заводини табиий газдан кўмирга ўтказишга мажбур бўлган эди.

Сўнги йилларда Тожикистон ўзбек томони билан табиий газ етказиб бериш масаласида бир неча бор музокfралар ўтказишга уринди, аммо Ўзбекистоннинг аввалги раҳбарияти бу таклифларни инкор қилиб келди.

XS
SM
MD
LG