Ссылки доступа

Дунё ОАВларидан: "дипломатик" қисқичбақалардан Мирзиёев ислоҳотларигача


Ҳамкорларимиз ва обуначиларимизга янги маҳсулот – ОАВ шарҳини тақдим этамиз. Хабарномада дунё нашрларининг бугунги асосий мақолаларини топишингиз мумкин. Шундай шарҳ олиш Сиз учун фойдали ёки фойдали эмаслигини бизга ёзиб юборишингизни сўраймиз. Шарҳдан ўз ОАВингизда фойдаланасизми? Агар шундай бўлса, бу алоҳида нашримиз қандай даврийликда бўлиши қулай?

АҚШ Президенти Дональд Трамп Осиё-Тинч океани минтақаси бўйлаб сафари доирасида 7 ноябрь куннинг иккинчи ярмида Жанубий Кореяга келди, дея ёзади Франциянинг Le Monde газетаси. Хабарларга кўра, Сеулда Трамп ўтказадиган музокаралардаги мавзулардан бири Пхеньяннинг ядровий дастури бўлади. Ғарб ОАВнинг ёзишича, Сеул юқори лавозимли меҳмонга “дипломатик ташаббуслар билан қисқичбақа” тайёрлаб қўйган. Қисқичбақалар Жанубий Корея ва Япония ўртасида тортишувларга сабаб бўлаётган - корейслар Токто деб атайдиган, японлар Такэсима дейдиган орол соҳилларидан тутилган. Шунингдек, Америка етакчисининг дастурхонига 360 йил муқаддам тайёрланган соя қайласи тортилади.

Каталония собиқ раҳбари ўз хукуматининг собиқ аъзолари Испания хукумати томонидан шавқатсизларча суд жараёнларига тортилаётганини маълум қилди. Буюк Британия The Guardian газетаси учун ёзилган мақолада Карлес Пучдемон ўзи ва 13 нафар ҳамкасби исён кўтаришда айбланаётганидан ғазабини билдирди. Бу айблар учун Испания Жиноят кодекси бўйича худди терроризм ва қотиллик сингари 30 йил қамоқ жазоси берилади. Каталония собиқ раҳбари ҳамкасбларига нисбатан “адолатли ва мустақил” тергов олиб борилишига шубҳа қилишини таъкидлади ва Католония инқирози сиёсий йўллар билан ҳал этилишига чақирди. "Испания давлати терроризмга қарши кураш йилларида кўп марта айтилган - зўравонликларга чек қўйишга риоя этиши керак. Биз, Католония мустақиллиги тарафдорлари, ҳеч қачон зўравонликларга бормадик".

«Саудия Арабистони ва Эрон бир-бирига қарши урушга тайёрланмоқдами? Эр-Рияд ва Теҳрон Яқин Шарқ устидан назорат ўрнатиш учун курашда душманликнинг энг юқори чўққисига чиқди, шу билан бутун дунёни шу саволни беришга мажбур қилмоқда», дея ёзди Newsweek. Якшанба куни Саудия Арабистони рактага қарши мудофаа кучлари Теҳрон томонидан қўллаб-қувватланадиганЯмандаги хусит исёнкорлари томонидан Саудия пойтахтига отилган ракетани ушлади. Эр-Рияд ракета отилиши Теҳрон томонидан уюштирилган тажавуз эканини айтди ва бу ҳарбий ҳаракат сифатида баҳоланишидан огоҳлантирди, дея таъкидланади нашрда. “Бу давлатлар ўртасида кескинлик можаросиюзага келиши мумкин", дея ёзди Newsweek, бироқ «Саудия Арабистонида ички курашдан чалғитиш мақсадида можаро таҳдиди келиб чиқиши мумкин, чунки меросхўр шаҳзода Муҳаммад бен Салман ўзининг сиёсий рақибларни коррупцияга қарши кураш доирасида четлаштирмоқда» қўшимча қилди нашр.

«Mining Weekly» "Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги дипломатик ҳамда савдо баҳсларининг йиғилиб қолиши улардан олисда, Лондон ва Россияда жойлашган компанияларга ҳам зарар келтириши”ни ёзаяпти. "Икки мамлакат ўртасидаги чегарада юклар тўхтаб қолаяпти ва аралашиш ҳамда қўшниларни яраштиришлари учун учинчи томонларга босим ўтказиш кучаймоқда".

Aisa Times фикрига кўра, Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлари "жумладан валютанинг эркинлаштирилиши, чет эллик инвесторларга янгича муносабат, Бутунжаҳон банки билан ҳамкорликка эътибор қаратилиши, қурилишга рухсатномаларнинг тезроқ берилиши, ягона энергетика тизимини тиклаш кабилар Марказий Осиёдаги иқтисодий ва савдо вазиятини яхшилашга олиб келади".

XS
SM
MD
LG