Ссылки доступа

Самарқандда “долларчи” пичоқланди, бир неча минг доллари ўғирланди


Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида номаълум шахслар халқ орасида “Абдулла долларчи” деб ном чиқарган тадбиркорни пичоқлаб кетди.

Пастдарғом туман ҳуқуқ-тартибот идораларида ишловчи мулозимнинг айтишича, асли исми Абдулла Орифжонов бўлган тадбиркорни номаълум шахслар унинг пулини ўғирлаш мақсадида пичоқлаганини тасдиқлади.

- Пичоқлаб пулини олишган. Бир неча минг доллар пули йўқ. Ўзини олма боғга ташлаб кетишган. Ҳозир бу бўйича тергов бормоқда. Пичоқлаганлар қидирилмоқда, - деди у.

Манбаларга кўра, Пастдарғом туманининг энг бой кишиларидан саналган Абдулла Орифжоновнинг бир неча дўкони бор, айни пайтда у долларфурушлик билан ҳам шуғулланган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда валюта ва тилла олди-соттиси билан шуғулланадиган шахсларга пичоқ билан ҳужум қилиш ҳоллари кўп учрайди.

XS
SM
MD
LG