Аҳоли пунктига Алжан-она (Назарбоевнинг онасининг исми) номини бериш борасидаги қарор бир овоздан қабул қилинди.
Вилоят кенгаши (маслаҳати)нинг маълум қилишича, сессия ишида 28 нафар депутат иштирок этди, бетарафлар ва қаршилар бўлмади. Ташаббус Қасиқ қишлоқ аҳолисидан чиқди, дейишмоқда вилоят Маслаҳатидагилар.
– Менда 114 саҳифалик асос бор, унга мазкур қишлоқ округининг барча аҳолиси имзо чеккан. Юзта хонадон. Бу бир кунлик иш эмас: гўёки овоз беришга қўйилди, ҳамма қўл кўтарди ва ҳал қилинди. Бу кеча бошланмади. Туман маслаҳати қарор қабул қилади, ономастик (номлар) комиссияси кўриб чиқади ва таклифни вилоят ҳокимиятига беради. Ҳоким эса вилоят кенгашига кўриб чиқишга юборади, – дейди маслаҳат ходимларидан бири.
Вилоят Маслаҳати депутати Ерболат Сауриқовнинг айтишича, ҳамкасблари бир овоздан қишлоқ номини ўзгартиришни қўллаб-қувватлашди. "Бизнинг президент сингари инсонни дунёга келтирган инсонга бу ном арзийди. Агар ҳар бир она шундай ўғилни дунёга келтирса, у ҳолда бизда ҳақиқатан ҳам цивилизация бўлади", –деди депутат.
Қасик қишлоғи Жамбул вилоятининг Кордай туманида Қирғизистон чегараси яқинида жойлашган. 2009 йилда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш тадбиридан маълум бўлишича, қишлоқда уч ярим минг киши истиқомат қилади.