Ўзбекистон Президенти бошчилигидаги делегациянинг октябрь ойида Туркияга давлат ташрифи чоғида турк экспертини жалб қилиш масаласи ишлаб чиқилди.
50 ёшли Орхан Сиврикая фуқаролик авиацияси масалалари бўйича таниқли етакчи менежери сифатида ҳисобланади, техника фанлари доктори. Сиврикая Босфор университетини тугатгач (саноат инженерияси факултети), Туркия, Европа ва Шимолий Америкада масъулиятли вазифаларда фаолият юритиб, ўзини авиайўналишларни бошқариш ва режалаштириш, янги бизнес моделлар яратиш, шунингдек маркетинг ва фойдани бошқариш соҳасида мутахассис сифатида намоён этди. Яқин вақтларга қадар «Turkish Airlines» компаниясида Вице-президент лавозимини эгаллаб келган.
Авиакомпанияни стратегик ривожлантириш бўйича маслаҳатчи Орҳан Сиврикая 6-ноябрдан ишга киришди. Хорижий мутахассиснинг фаолият соҳасига қуйидагилар киради: авиакомпанияни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этиш, жадвални мувофиқлаштириш ва самолётлар паркини режалаштириш, маркетинг ва сотувлар, ахборот технологияларини жорий қилиш.
Ҳафта бошида Давлат Туризм қўмитасининг матбуот хизмати қўмита раиси маслаҳатчиси вазифасига туркиялик мутахассис Содиқ Бадакни тайинланганлиги ҳақида эълон қилди.