Ссылки доступа

Жавад Зариф Тожикистонга келди


Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Жавад Зариф бир кунлик ташриф билан Тожикистонга келди. 8 ноябрь куни эрталаб, Душанбе шаҳрининг халқаро аэропортида юқори даражали меҳмонни Тожикистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Низомиддин Зоҳидий кутиб олди.

Ташриф давомида жаноб Зариф Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва парламентнинг ҳар иккала палатаси спикерлари билан учрашади.

Бугун кечқурун жаноб Жавад Зариф Эроннинг Тожикистондаги янги элчихонаси биносининг очилиш маросимида иштирок этади. Аввалроқ, лойиҳага мувофиқ, бинонинг олд томони рўпарасида учта форс тилида сўзлашувчи мамлакат – Тожикистон, Афғонистон ва Эрон дўстлигининг рамзи бўлган меъморчилик обидаси ўрнатилиши хабар қилинган эди.

Эрон ТИВнинг матбуот котиби Баҳром Қосимий маҳаллий ОАВга Муҳаммад Жавад Зариф Душанбега Тожикистон раҳбариятининг таклифига биноан борганини хабар қилди.

Эрон ТИВнинг раҳбари кейинги бир неча йиличида Эрондан Тожикистонга борган биринчи юқори даражали меҳмон ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG