Ссылки доступа

Қозоғистонда қишлоқлар аҳолиси ўртасида қуролланган жанжал рўй берди, бир киши ҳалок бўлди


Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида икккита қишлоқ аҳолиси ўқотар қурол қўллаб, жанжаллашгани натижасида бир киши ҳалок бўлди ва етти киши яраланди, деб хабар бермоқда, вилоят ички ишлар департаментининг матбуот хизмати.

Полиция Аса ва Қумтийин қишлоқлари аҳолиси ўртасидаги низо 7 ноябрга ўтар кечаси бўлиб ўтганини хабар қилмоқда. Полициянинг фаразига кўра, 6 ноябрь куни кечқурун Аса қишлоғидан Қумтийин қишлоғига бораётган иккита автобус йўловчилари ўртасида жанжал келиб чиққан. Можаро тунга яқин қайта давом эта бошлаган деб хабар беради полиция.

«Оқибатда Аса ва Қумтийин қишлоқлари аҳолиси гуруҳи ўртасида силлиқ милли, сочма ўқ отувчи қурол қўлланган можаро келиб чиққан. Кейин туман марказий касалхонасига ўқ отилиши натижасида олинган турли тан жароҳатлари билан етти киши мурожаат қилди. Бундан ташқари, Қоракамар қишлоғилик 30 ёшли бир киши кўкрак қафасига етказилган жароҳатдан ҳалок бўлди», — дейилади, полиция хабарида.

Матбуот хизмати тергов бошлангани, суд-тиббиёт экспертизаси тайинланганини хабар қилмоқда.

XS
SM
MD
LG