Ссылки доступа

Кипр: Аёллар сабаб Туркманистоннинг икки фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатилди


Кипрда мигрантлар ўртасида юз берган муштлашув оқибатида туркманистонлик ака-укаларга нисбатан жиноий иш очилди. ОАВ хабарларига кўра, Алтибай исмли Туркманистон фуқароси ўзининг Руслан исмли юртошини рафиқасига смс юборганликда айблади ва уни таниб бўлмас даражада калтаклади.

28 октябрь куни кечқурун Шимолий Кипр пойтахти Никосиянинг туркманистонлик муҳожирлар истиқомат қиладиган Хасполат туманида улар ўртасида муштлашув бўлиб ўтди. Туркманистонлик мигрант Алтибай Қадиров ўзининг укасибилан Руслан Оруновни калтаклади. У Русланни рафиқасига смс юборганликда айблади. Бунинг оқибатида Руслан Оруновнинг юз қисми ва бурни синди. Ариза берилганидан сўнг 30 октябрь куни мигрант ака-укалар Никосия шаҳрида судга тортилди, дейилади Кипр ОАВ хабарида.

Кипр полицияси хабарига кўра 28 октябрь тахминан 22:30ларда жиноят содир этган Алтибай Қадиров ўзининг укаси Атахан Қадиров билан С.Ж исмли рафиқасига смс ёзгани боис Руслан Оруновни шафқатсиз калтаклаган.

Никосия суди ҳар икки айбланувчига нисбатан қарор чиқарди, унга кўра уларнинг ҳар бири қамоқда ўтирмаслиги учун 30 минг лира миқдорида гаров пули тўлайди. Бу таҳминан 8 минг америка долларини ташкил қилади. Шу билан бирга уларнинг мамлакатдан чиқиб кетмаслиги айтилмоқда.

Туркманистон Шимолий Кипрни тан олмайди, шунга қарамай мазкур минтақа хорижда пул ишлаш мақсадида бўлган туркманистонлик мигрантлар учун машҳурлигича қолмоқда.

XS
SM
MD
LG