Ссылки доступа

Улюкаев иши бўйича судга 2 миллион доллар олиб келишди


Алексей Улюкаев

Россия Иқтисодий тараққиёт собиқ вазири Алексей Улюкаев иши бўйича бўлаётган судга 2 миллион доллар олиб келинди. "Интерфакс"нинг маълум қилишича, айблов томони амалдор пора сифатида олмоқчи бўлган пулларни судга кўрсатмоқчи.

ОАВ маълумотларига қараганда, пуллар катта картон коробка ва полиэтилен пакетга жойлаштирилган.

Октябрь ойида прокурор судда Улюкаевнинг пора олаётгани акс этган видеороликни намойиш қилган эди. Ёзувлардан бирида вазир машинадан чиқаётгани ва "Роснефть" компанияси гаражи ёнида турган сумкани олаётгани акс этган.

Улюкаев ўтган йилнинг ноябрь ойида "Роснефть" қароргоҳи олдида ҳибсга олинган эди. Тергов версиясига кўра, амалдор компания раҳбари Игорь Сечиндан "Башнефт"ни харид қилишда ижобий баҳо беришга ваъда бериб таъмагирлик қилган. Собиқ вазир ўзига қўйилаётган айбларни инкор қилмоқда. Унинг таъкидлашича, ўзининг ҳибсга олиниши "Роснефт" раҳбари ва Федерал Хавфсизлик хизмати томонидан уюштирилган фитнадир. Улюкаев уй қамоғида сақланмоқда.

XS
SM
MD
LG