Ссылки доступа

Суд Алексей Навальнийнинг Владимир Путинга нисбатан даъвосини қабул қилмади


Москванинг Тверск суди мухолифатчи Алексей Навальнийнинг Россия президенти Владимир Путинга нисбатан даъвосини қабул қилишни рад этди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши кураш фондининг ҳуқуқшуноси Иван Жданов Фейсбукда хабар қилди.

Суд ўз қарорини Навальнийнинг даъвоси, гўёки, мухолифатчининг эркинликлари ва қонуний манфаатларига зарар етказилмагани боис, маъмурий судлов иши тартибида кўриб чиқилиши лозим эмаслиги билан изоҳлади.

Ўтган ҳафтада, Москвадаги суд Навальнийнинг минтақавий ҳокимиятлар мухолифатчини қўллаб-қувватлаб ўтказмоқчи бўлган митингларни мувофиқлаштиришни рад этгани юзасидан шикоят қилиб, Путинга нисбатандаъвосинирўйхатга олган эди. Даъво аризасида Навальний суддан давлат раҳбарининг ҳаракатлари ноқонуний эканлигини тан олишни сўраган.

Аввалроқ, Кремлдагилар мухолифатчининг шикоятига жавобан, Россия президенти бирор-бир акцияларни мувофиқлаштириш ёки тақиқлаш билан шуғулланмаслигини баён қилишган эди.

Алексей Навальний 2018 йлда бўлиб ўтадиган президент сайловида иштирок этиш ниятида ва мамлакат бўйлаб ташвиқот сафарлари ўтказмоқда. Кўп шаҳарларнинг ҳокимиятлари сиёсатчининг ўз тарафдорлари билан учрашувларини мувофиқлаштиришни рад этмоқда. Кўнгиллилар ва Навальний штабларининг ходимлари ҳокимиятлар томонидан босимга, шунингдек, таҳдидлар ва ҳужумларга дуч келаяпти.

XS
SM
MD
LG