Ссылки доступа

Франциядаги суд Озарбайжоннинг журналистларга нисбатан даъвосини рад этди


Элиз Люсе

Франциядаги суд Озарбайжон ҳукуматининг France Télévisions француз давлат телекомпанияси ва журналистлар Элиз Люсе ҳамда Лоран Ришарга нисбатан даъвосини рад этди. Даъво суммаси 12 минг евро эди. Бу француз суди хорижий давлат журналистларга нисбатан тақдим қилган даъвога дуч келган биринчи ҳолатдир.

Боку журналистларни икки йил аввал чоп этилган материаллар учун туҳматда айблаган. Бу материалларда журналистлар Франциянинг ўша пайтдаги президенти Франсуа Олланднинг Озарбайжонга ташрифиини ёритишган. Улар теле ва радиоканаллар эфирида Озарбайжондаги тузумни «диктатура», мамлакат президенти Илҳом Алиевни эса «золим» деб айтган.

Суд қарорида матбуот эркинлиги тўғрисидаги қонун давлат фуқарога ва журналистга нисбатан туҳмат ҳақида даъво қилишга ҳуқуқ бермаслиги таъкидланади.

«Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти эълон қиладиган матбуот эркинлиги индексида, 2017 йилда Озарбайжон 180 мамлакат ичида 162-ўринда турибди. Ҳуқуқ ҳимоячилари бу мамлакатда журналистлар ўз фаолиятида катта чекловларга дуч келиб, ишлашаётганини таъкидлашаяпти. Боку цензура бўйича айбловларни инкор қилмоқда.

XS
SM
MD
LG