"Учрашувда Тожикистон ва Эрон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Устивор масалалар, жумладан, аввал эришилган шартномаларни ҳаётга татбиқ этиш, савдо, инвестиция, энергетика, трансапорт, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди ", - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Эмомали Раҳмон ва Жавад Зариф яқин кунларда Тожикистон пойтахтида ўтказиладиган савдо-иқтисодий ва маданий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишининг муҳимлигига эътибор қаратишди.
Муҳаммад Жавад Зариф Тожикистонга 8 ноябр куни эрталаб келди. Эрон ташқи ишлар вазирига мамлакат энергетика ва сув ресурслари вазири Реза Ардаканиян ҳамроҳлик қилмоқда.
Чоршанба куни Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Асловнинг эронлик ҳамкасби Жавад Зариф билан учрашуви бўлиб ўтди. Шунингдек, Эроннинг Тожикистондаги элчихонасининг янги биносининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Эрон ТИВ раҳбари сўнги бир неча йилда Тожикистонга ташриф буюрган Эронниннг биринчи юқори мансабли амалдори бўлди.