Ссылки доступа

Туркманистон: иш вақтида VISA картасини тўлдирмоқчи бўлганлардан “тушунтириш” талаб қилинмоқда


Туркманистон банклари VISA халқаро тўлов тизимининг пластик карта фойдаланувчиларига нисбатан яна чекловлар жорий қилди.

Маҳалий ОАВнинг хабар беришича, банкларда VISA карталарини тўлдирмоқчи бўлганлардан иш жойидан маълумотнома олиб келишларини талаб қилишмоқда. Маълумотномани айни вақтда бу шахс меҳнат таътилида, ўз ҳисобидан таътил олгани ва бошқа сабаблар кўрсатилган бўлиши керак. Акс ҳолда картани тўлдиришга рухсат берилмайди.

Давлат идораларининг ходимларига, иш вақтида- 9.00дан 18.00га қадар ўз ҳисобларини тўлдириш мақсадида банкларга бориш тақиқланди. Омонатларни қабул қилувчи банк кассалари эса, 9:30 дан 16:00гача ишлайди, дея таъкидлайди нашр.

Банк карталаридан фойдаланиш тартиб-қоидаларига ўзгартишлар киритилганини Туркманистондаги “Озодлик” радиоси манбалари ҳам тасдиқлади. Суҳбатдошларнинг айтишича, бундан аввалги ойлик маоши ҳақида иш жойидан маълумонома кўрсатилиши тўғрисидаги талабга қўшимча тарзда омонатчилардан иш вақтида банк амалиётларини ўтказиш борасида тушунтириш берилиши талаб қилинмоқда.

Ўз навбатида пойтахтдаги бир нечта корхонанинг ходимлари банклар томонидан талаб қилинаётган маълумонотмани олиш қийин бўлаётганини айтишган. Чунки бу маълумономани корхонанинг камида икки раҳбари тасдиқлаши керак, демоқда манбалар.

XS
SM
MD
LG