Ссылки доступа

Ўзбекистон қизамиқ ва қизилчадан холи мамлакат деб тан олинди


Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан қизамиқ ва қизилча касалликларини бартараф этган мамлакат сифатида тан олинди. Мамлакат 2014 йилнинг январь ойидан 2016 йилнинг декабригача бўлган давр ичида ушбу касалликларни бартараф этишга эришди.

Бу ҳақда ЮНИСЕФ'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабар бермоқда.

2007 йилда Ўзбекистон Миллий эмлаш тақвимига қизамиқ, тепки ва қизилча (ҚТҚ)га қарши вакцинани киритди. 12 ойлигида ва 6 ёшига болани ҚТҚга қарши эмлаш ушбу касалликларга нисбатан умрбод иммунитетни шакллантиради.

Мамлакат бўйича ҚТҚга қарши эмлаш кўрсаткичлари юқори бўлиб, бунда қамров биринчи эмлашда 99.5%ни ва қайта эмлашда 99.7%ни ташкил этади (2016).

«14 ёшгача бўлган болалар Ўзбекистон аҳолисининг 27 фоизини ташкил қилади. Эмлаш биз томондан келажак авлодлар учун соғлиқни сақлаш соҳасида қила оладиган энг муваффақиятли ва молиявий томондан самарали сармоялардан биридир», - дейди ЮНИСЕФ'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн.

ЮНИСЕФ ҳукуматга янги вакциналарни сотиб олиш ва жорий этишда кўмаклашмоқда. 2020 йилга келиб, мамлакат барча вакциналарни фақат ўз ҳисобидан сотиб олишни режалаштирмоқда.

XS
SM
MD
LG