Ссылки доступа

Назарбоев “оғир санкциялар шароитида” Россияни қўллаб-қувватлашга тайёр


Бугун Челябинскда Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев учрашади. Учрашувда икки мамлакат етакчилари икки томонлама масалаларни муҳокама қиладилар.

Кеча, 8 ноябрь куни Назарбоев Қустанай вилоятига амалий ташрифи чоғида хорижий сармоядорлар билан учрашар экан, “Жорий қилинган оғир санкциялар даврида биз Россияни қўллаб-қувватлашимиз керак”, дея баёнот берди.

Ҳар икки президент анъанавий минтақалараро анжуманда иштирок этади. Ҳисоб бўйича 14- бор ўтказилаётган Россия ва Қозоғистон минтақалараро ҳамкорлиги Форумида икки мамлакат вазирликларнинг раҳбарлари, минтақа раҳбарлари ва йирик бизнес вакиллари иштирок этади.

Учрашув якунида бир қатор ҳужжатлар, жумладан, Россия ва Қозоғистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган қўшма баёнот имзоланиши кутилмоқда.

Украинага нисбатан тажовузкорона ҳатти-ҳаракати ва Қрим аннексияси туфайли Ғарб томонидан Россияга нисбатан жорий қилинган санкциялар бир неча бор узайтирилган ва кенгайтирилган. Украина ҳукумат кучлари ҳамда Донецк ва Луганск вилоятларида фаолият юритадиган россияпараст айримачилар ўртасида 2014 йилнинг апрелидан бери давом этаётган қуролли тўқнашувлар оқибатида камида 10 минг киши ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG