Ссылки доступа

ҚР ҳукумати Қумтордаги музликлар масаласида ўз мавқеини тушунтирди


Саноат, энергетика ва ер ости бойликларидан фойдаланиш давлат қўмитаси баёнот бериб, Қумтор конида музликларда катта босим кузатилаётгани, бу ўз навбатида унинг босиб қолишига сабаб бўлишини маълум қилди.

Идоранинг таъкидлашича, парламент ҳукуматга “Қумтор” лойиҳаси бўйича ишлар тўxтовсиз олиб борилишини юклаган.

Қўмитанинг тушунтиришича, карьер атрофидаги юкни енгиллаштириш ва унинг босиб қолишининг олдини олиш мақсадида тоғ-кон ишлари олиб борилмоқда. Конга тушиши эҳтимоли бўлган деформасияланган тоғ массалари ва қорларни янада хавфсизроқ қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Давлат қўмитасининг таъкидлашича, Давидов ва Лисий музликларини Қумтор конига кўчиришга изн берувчи “Сув Кодекси”га ўзгартиш киритиш мустақил экспертлар иштирокида муҳокамма қилинган.

«Мутахассисларнинг фикрича, агарда карьер консервация қилингудек бўлса, у ҳолда Қумтор конида узоқ мудддат ишлаб чиқариш тўҳтаб қолиши мумкин. Бу марказий карьернинг ён томони тўлалигича босиб қолишига ва сув остида қолишига сабаб бўлишимумкин. Бу ўз навбатида “Қумтор” конининг марказий участкасидаги ишларни қайта тикланишини қийинлаштиради(ёки мутлоқао яроқсиз холатга келтиради)», - дейилади баёнотда.

“Сув кодекси”га ўзгартиш Жўқорғу Кенешнинг тегишли қўмитаси томонидан 31 октябрь куни қабул қилинди. Қонун Давидова ва Лисий музликларини Қумтор олтин конига кўчирилишига рухсат беради. Қонун лойиҳаси ташаббускори ҳукумат бўлиб, ўз қарорини иқтисодий нуқтаи назар билан изоҳлашга уринмоқда. Ҳукуматнинг фикрича, музликлар деярли эриб бўлган. Экспертлар эса бу ҳужжат музликларни батамом йўқ қилишга қаратилганини айтишмоқда.

8 ноябрь куни фаоллар Бишкекда музликларни ҳимоя қилиб намойиш ўтказди.

XS
SM
MD
LG