Ссылки доступа

Дунё ОАВларидан: Трамп Остона, Бишкек, Тошкент ва Душанбега келадими?


Ҳамкорларимиз ва обуначиларимизга янги маҳсулот – ОАВ шарҳини тақдим этамиз. Хабарномада дунё нашрларининг бугунги асосий мақолаларини топишингиз мумкин. Шундай шарҳ олиш Сиз учун фойдали ёки фойдали эмаслигини бизга ёзиб юборишингизни сўраймиз. Шарҳдан ўз ОАВингизда фойдаланасизми? Агар шундай бўлса, бу алоҳида нашримиз қандай даврийликда бўлиши қулай?

Дональд Трамп Си Цзиньпинни Шимолий Кореянинг «ядро таҳдиди»ни бартараф қилиш учун тез ва самарали чоралар кўришга чақирди, деб ёзади The Guardian. Пекиндаги расмий қабул пайтида Трамп, “хушфеъл ва яхши” Хитой етакчиси ҳақида мақтовлар улаша туриб, Хитой етакчиси АҚШни Ким Чен Ин нинг ядровий жиззакилигини тийиш борасида қўллаб-қувватлаётганини юқори баҳолашини баён қилди. “Мен сизнинг президентингиз ҳақида бир нарсани яхши биламан: агар у бирор нарса устида тиришқоқлик билан иш бошласа, албатта хоҳлаганига эришади. Шубҳасиз, бу шундай", деб Трампнинг сўзларини келтиради ушбу нашр.

Айни пайтда Le Mondeнинг Пекиндаги журналисти кузатувига кўра, Трампнинг Пхеньян ядро дастури ҳақидаги дабдабали гапи олдингиларидек жанговар руҳда бўлмаган. АҚШ президенти Хитой пойтахтида инқирозни ҳал қилиш борасида оптимизм намоён қилмоқда ва КХДР билан музокараларга чақираяпти. Аввалроқ, Жанубий Корея парламентида нутқ сўзлай туриб, Трамп “куч ишлатиш вақти келгани” ва “дунё бундан буён ядро қуроли билан таҳдид солаётган, ҳаммадан ажралиб қолган тузумга нисбатан чидаб тура олмаслиги”ни баён қилган эди.

«Президент Дональд Трамп Осиё бўйлаб саёҳат қилаётоан бир пайтда қўшни стратегик минтақа, ҳали ҳам, деярли 26 йил аввал Совет Иттифоқидан мустақилликни қўлга киритгандан кейин, АҚШ президентининг биринчи ташрифини кутаяпти», деб ёзаяпти Independent Journal Review. Бешта Марказий Осиё республикалари -- Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистан ва Ўзбекистон янгиликларда кўп тилга олинмайди, жуда узоқдадек ва америкаликларнинг аксариятига алоқаси йўқдек туюлади. «Аслида эса минтақа АҚШнинг уруш емириб бораётган Афғонистондаги стратегияси ва унинг Жанубий Ўрта Осиёга иқтисодий реинтерацияси учун ўта муҳим аҳамиятга эга. Гарич президент Трамп Афғонистонда муваффақиятга эришишга интилса-да, унинг маъмурияти дунёнинг бу кескин қисмида мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик бўлиши учун Марказий Осиёнинг муҳимлигини тан олиши керак».

Нашр таъкидлашича, «Афғонистон атрофида барқарорликни таъминлаш, Афғонистондан наркотиклар ноқонуний ташилишига қарши курашга кўмаклашиш ва терроризмни молиялаштиришни қисқартириш ҳамда иккита асосий йрик давлат – Россия ва Хитой ўртасида мувозанат сақлаш учун минтақа сифатида, Марказий Осиё билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш борасида АҚШда ҳозир барча имкониятлар бор. Бу Хитой инвестиция киритаётгани каби ўн миллиарддолларлаб инвестиция қилишин талаб қилмаслиги мумкин, лекин сиёсий ирода, АҚШ сиёсатидаги диққатнинг бир жойга мужассамлашгани ва изчиллиги – жаноб Трамп учун Осиёга йўл олишда муҳим сиёсий режа бўла олади».

Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил қилинган ва БМТ ҳамкорлигида 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда ўтказиладиган “Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт” бош конференцияси арафасида БМТ Бош Котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили ва Афғонистонга кўмаклашиш миссиясининг раҳбари Тадамичи Яматото The Diplomat да Марказий Осиё мамлакатларининг Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича иижобий ролини таъкидлади.

«Тараққиёт ҳамманинг миллий манфааатидир, лекин у қандай кенгайишига қараганда, кўп қиррали, қўшниларни ўзига жалб қилади ва миқёс самарасини мустаҳкамлаш ҳамда барқарорлаштиришга кўмаклашади. Тараққиёт нуқтаи назаридан, бу минтақа ўта бой, лекин товарлар ва хизматлар алмашинувига эга эмас. Марказий Осиё ва Афғонистон алоқалар мавжуд эмаслигига, яъни яхши босиб ўтиладиган ер усти йўналишларини кенгайтириш ва денгиз сари янги йўлаклар қуришга мурожаат қилиш орқали келгусида гуллаб-яшнайди» деб ёзади диплоамт ва Самарқанддаги конференция бу масалаларни ҳал қилишда “янги эшиклар” очишига ишонч билдиради.

XS
SM
MD
LG