Ссылки доступа

Ғарб Суриядаги кимёвий қуроллар бўйича тергов давом этишини талаб қилмоқда, Россия – қарши чиқмоқда


БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Сурияда кимёвий қуролни ким ташкиллаштиргани борасидаги миссия ишини давом эттириш масаласидаги йиғилиши арафасида Ғарб мамлакатлари Россия билан қарама-қаршилик билан тўқнаш келди.

8 ноябрь куни Франция, Германия, Буюк Британия ва Қўшма штатлар ташқи сиёсат маҳкамаларнинг қўшма баёнотида БМТнинг кимёвий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги Тергов механизмининг “мустақиллиги ва профессионализмига тўлалигича ишонишлари”ни айтишди ва Тергов механизми мандати қайта тикланиши лозимлигига чақиришди.

Бундан аввал Россия тергов гуруҳининг Сурия ҳукумати Хон-Шейхун шаҳрида ўнлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган кимёвий ҳужумлари ҳақидаги хулосаларни инкор қилди ва тергов жараёнлари қайта кўриб чиқилишига чақирди. Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосариСергей Рябков 8 ноябрь куни баёнот бериб, Москва БМТ командасининг мандати шу йилнинг 16 ноябрида ниҳоясига етганидан сўнг, яна 18 ойга узайтирилиши борасидаги Ғарб резолюциясига қарши чиқишини маълум қилган эди. Россия ўтган ойда шу каби резолюцияга вето қўйган эди.

Оқ уй Россияга мурожаат қилиб,"ўз йўлини ўзгартиришига" чақирди ва БМТ Тергов механизми сақланиб қолиши учун “масъул давлатлар” қаторида овоз беришга даъват қилди.

"Бу умумий қарор халқаро ҳамжамиятни кимёвий қуроллар бўйича Конвенцияни амалга оширишгава сиёсий ўйинларни тўҳтатиб, кимёвий қуроллардан фойдаланишни тўxтатиш бўйича бизнинг умумий мақсадларимизга олиб келадиган муҳим қарор бўлади", - дейилади баёнотда.

XS
SM
MD
LG