Ссылки доступа

Қирғизистон парламенти Қозоғистоннинг 100 млн доллар ёрдами ҳақидаги битимни денонсация қилди


Парламент Қозоғистон билан тузилган, 100 млн АҚШ доллари бериш ҳақидаги битимни денонсация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди.

Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасидаги Иқтисодий интеграция шароитида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битим 2016 йил 26 декабрда Петербургда бўлиб ўтган Евроосиё Олий иқтисодий кенгашининг йиғилишида имзоланган ва Қозоғистон томонидан шу йил июль ойида ратификация қилинган эди.

24 октябрь куни Қозоғистон ТИВ Қирғизистон ТИВ ҳукуматлараро битимни денонсация қилиш бўйича давлат ичидаги таомиллар бошлангани ҳақида Қозоғистон томонини хабардор қилганини билдирган эди.

ҚР ТИВ Қирғизистон Қозоғистондан маблағ олишдан манфаатдор эмаслигини баён қилди.

Қозоғистоннинг ёрдамини рад этиш бу мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар муракккаблашганидан сўнг рўй берди. Қозоғистон 10 октябрдан бошлаб, чегара назоратини кучайтирди. Бу ўтказиш пунктларида километрлаб чўзилган навбат кутишларга олиб келди. Остона чегара назоратининг кучайтирилишини Қирғизистондан келаётган контрабандага қарши кураш билан изоҳлайди. Бишкек эса, ўз навбатида, Қозоғистон томони «сунъий тўсиқлар» яратаяпти, деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG