Ссылки доступа

Қозоғистонда юзлаб этник кўчиб келувчилар кўчада қолишлари мумкин


Мангистау вилоят акимати айни дамда Ақтау шаҳридаги адаптация ва интеграция марказида вақтинча яшаб турган оралманлар (тарихий ватанига қайтганлар) оиласини “коммунал хизматлар учун қарздорлиги сабаб” судга берди. Акимат 142та оилани жавобгарликка тортмоқчи.

Бу иш бўйича навбатдаги суд мажлиси 8 ноябрь куни Ақтау шаҳридаги 2–сонли судида бўлиб ўтди. Мазкур судда Эрон ва Ўзбекистондан келган еттита тарихий ватанларига қайтганларнинг оиласи жавобгар сифатида иштирок этмоқда.

Бандлик ва ижтимоий дастурларни мувоффиқлаштириш бошқармасининг Мангистау вилоят “Ижтимоий ётоқхона” давлат коммунал идораси ётоқхонада истиқомат қилаётган оралманларнинг чиқиб кетишини ва улардан коммунал хизматлар учун хақ ундирилишини талаб қилмоқда. Оралманларнинг қарзи 200 минг тенгедан ярим миллион тенгеча экани айтилмоқда. Оралманларнинг айтишича, агар улардан “коммунал хизматлар учун ўз вақтида, ҳар ойда пул талаб қилишганида эди, бу каби мураккаб вазият юзага келмасди”. Суд биноси олдида тўпланганбир неча оралман “хақ тўлай олмасликларни ва яшаш учун жой ҳам йўқлигини” айтишмоқда, шу сабабли улар ҳозир яшаб турган хоналарида қолишларини таъкидлашмоқда.

«Ижтимоий ётоқxона» юристи Нурбиба Мерееванинг айтишича, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йилнинг 22 ноябрдаги буйруғига биноан оралман ётоқхонада олти ойгача, яъни “оралман” мақоми тугагунича яшаши керак. «Айни дамда бизнинг бюджетда пул маблағлари қолмади. Агар оралманлар ётоқхонани тарк этса, у ҳолда биз улардан ҳақ талаб қилмаймиз», — дейди юрист.

Оралманларга нисбатан суд жараёнлари октябр ойи бошларида бошланди, навбатдаги суд мажлиси 17 ноябр куни бўлиб ўтади. 2010 йилда қурилган оралманларни адаптация ва интеграция маркази 200 оилага мўлжалланган. Айни дамда бу ерда болалар уйи тарбияланувчилари билан бир қаторда Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон ва бошқа мамлакатлардан келган этник қозоқлар истиқомат қилади.

XS
SM
MD
LG